Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда эшак сўйиб сотаётган шахслар қўлга олинди

Фуқаронинг хонадонидан эшак гўштларидан ташқари 20 дона тирик эшаклар ҳам аниқланган.

1538views0replies
0

Қашқадар вилояти ИИБ

Жорий йил 5 апрель куни Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Ш. хонадонида фуқаро Х.Ж. томонидан эшаклар сўйилаётгани факти аниқланган.
Текширув давомида хонадондан бўғизланган эшаклар ва унинг ажратилган терилари, уйнинг хоналаридан бирида эшак гўшти деб гумонланган сўйилган лаҳм гўшт маҳсулотлари, 20 дона тирик эшаклар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.   
Суриштирув жараёнида фуқаро Х.Ж. эшак гўштини сотиш мақсадида сўйишини маълум қилган.
Қарши шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига олинган лаҳм гўшт маҳсулотларини яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган ва гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқсизлиги ҳақида экспертиза хулосаси берилган.
Натижада олинган лаҳм гўшт ва терилар белгиланган тартибда йўқ қилиниб, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1538views0replies
0

Изоҳлар