• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 21 ноября 2020

Ҳарбийлар ўртасидаги бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Мусобақада 130 нафарга яқин чарм қўлқоп устаси олтита вазн тоифаси бўйича яккалик ва жамоавий биринчилик учун кураш олиб борди. 

1426
0
Мудофаа вазирлиги

Бокс бўйича Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди. Бу ҳақла Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти UzNews.uz'га маълум қилди.

Тўрт кун давом этган мусобақада 130 нафарга яқин чарм қўлқоп устаси олтита вазн тоифаси бўйича яккалик ва жамоавий биринчилик учун кураш олиб борди. 

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округида ўз йигитлик бурчини ўтаётган оддий аскар Азизхон Абдуллаев 69 кг вазнда рингга кўтарилиб, ғалабага эришди. Азизхон ҳал қилувчи беллашувда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсанти Азизбек Қаҳрамоновни яққол устунлик билан мағлуб этди. 

Шунингдек, кичик сержант Жаҳонгир Давидов (Махсус авария-тиклаш бошқармаси, 63 кг), муддатли ҳарбий хизматчи Азизхон Абдуллаев (Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, 69 кг), кичик сержант Фахриддин Маматхўжаев (Ғазалкентда жойлашган ҳарбий қисм, 75 кг), кичик сержант Исломбек Мўминов (Тошкент ҳарбий округи, 81 кг), кичик сержант Ҳусанбой Худайназаров (Ғазалкентда жойлашган ҳарбий қисм, 91 кг) ва кичик сержант Сергей Қурбонов (Ғазалкентда жойлашган ҳарбий қисм, +91 кг) ўз вазн тоифаларида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли ютуқни қўлга киритди. Финал баҳслари шу қадар шиддатли ва муросасиз курашларга бой бўлдики, уларнинг деярли барчасида ғолиблар ўз рақибларини муддатидан олдин техник нокаутга учратди.

Ғолиб ва совриндорлар медаллар, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Жамоавий ҳисобда биринчи ўринни қўлга киритган Ғазалкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга Мудофаа вазирлигининг махсус Кубоги топширилди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳамда Тошкент ҳарбий округи терма жамоалари иккинчи ва учинчи ўриндан жой олди.

1426
0