• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 26 ноября 2020

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 3,4 трлн сўмга оширилди

Бунга пандемия кутилганидан узоқ давом этаётгани сабаб бўлган.

872
0
Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу қўшимча харажатларни талаб этганлиги сабабли Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 10 трлн сўмдан 13,4 трлн сўмгача оширилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.  

Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн сўмлик харажатларини 1,7 трлн сўми Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан, Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.

Аввалроқ, вазирлик Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг жорий йил 11 август ҳолатига умумий даромади 10 трлн сўмни ташкил қилганини маълум қилганди.

872
0