Иқтисодиёт

Коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларга 26 кун ичида 900 млрд сўм сарфланди – Молия вазирлиги

Молия вазирлиги 11 август ҳолатига Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари ҳақида маълумот берди.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларга 26 кун ичида 900 млрд сўм сарфланди – Молия вазирлиги
Фото:Бухоро вилояти ҳокимлиги

Молия вазирлиги жорий йил 11 август ҳолатига Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари ҳақида маълумот берди.  

 

Унга кўра, Жамғарманинг даромади 26 кун ичида (вазирлик томонидан охирги маълумот 17.07.2020 йилда берилган) 2,56 трлн сўмга ошган. Коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун эса ушбу даврда 0,9 трлн сўм сарфланган.

 

Вазирлик маълумотига кўра, Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг жорий йил 11 август ҳолатига умумий даромади 10 трлн сўмни ташкил қилмоқда.

 

Шундан 9,87 трлн сўми халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва қолган 123,5 млрд сўми давлат бюджети ҳисобидан.

 

Жамғарма мамлакатда коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 1,8 трлн сўм ажратган.

 

Шунингдек, – 

 

–  Ижтимоий соҳага – 2, 56 трлн сўм;

 

–  Шифохона ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун –816 млр сўм;

 

–  Иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга – 2 трлн сўм;

 

–  Сув таъминоти ва ирригация билан боғлиқ харажатлар – 692 млрд сўм ажратган.

 

Коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга ажратилган умумий 1,8 трлн сўм эса қуйидаги мақсадларда сарфланган:

 

–  Шахсий ҳимоя, дезинфекция ва изоляция воситалари, тест (ПЦР) диагностикумлари, дори ва тиббий техника воситаларини ҳарид қилишга – 536 млрд сўм;

 

–  Махсус автотранспорт воситаларини харид қилишга – 11 млрд сўм;

 

–  Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган тиббиёт ва бошқа ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш ҳамда карантин тадбирларига жалб этилган ходимларга кунлик 6% қўшимча – 898 млрд сўм;

 

–  Фуқароларни карантинда сақлаш билан боғлиқ харажатларга – 358 млрд сўм;

 

–  Шу жумладан, овқатланиш харажатлари – 110 млрд сўм;

 

–  Жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишларига 28 млрд сўм;

 

–  Эпидемик ҳолатлар билан курашиш бўйича бошқа харажатлар – 10 млрд сўм сарфланган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ