• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 12 апреля 2025

Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Тошкент шаҳар кубогига старт берилди — фото

Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Тошкент шаҳар кубоги аёллар ва эркаклар жамоалари иштирокида ўтказилади.

766
0
UzNews.uz

Бугун, 12 апрель куни Тошкент шаҳрида жойлашган "Ҳилтон" меҳмонхонасининг анжуманлар залида ОАВ, собиқ футболчи ва мураббийлар ҳамда ташкилотчилар иштирокида футбол бўйича ДХХ кубоги шаҳар босқичининг ўтказилиши олдидан брифинг бўлиб ўтди. Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги аёллар ва эркаклар жамоалари иштирокида ўтказилади.

Мазкур мусобақа давлат раҳбарининг ёшларга оид фармон ва қарорлари, пойтахт туманларига ташрифлари чоғида берилган кўрсатмалари ижросини таъминлаш, ёшларни ҳар тмонлама қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш учун ташкил этилмоқда.

Футбол ва мини-футбол бўйича ташкил этилаётган мусобақалардан кўзланган асосий мақсад — ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

766
0