• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 25 марта 10:03

Тошкент вилоятида эркак аёли ва қайнонасини пичоқлаб, ўлдирди

Ушбу қотилликка аёлини бошқа эркак билан кўриши ва рашк сабаб бўлган.

771
0
tergov.uz / Иллюстрация

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 19 март куни соат 20:00 атрофида Тошкент вилояти Чиноз туманининг “Оби ҳаёт”маҳалласида юз берган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 

Аниқланишича, куёв 2000 йилда туғилган бўлиб, қайнонасининг уйида ичкуёв бўлиб яшаб келган. Шунингдек, уларнинг 3 нафар ўғли ҳам бўлган. 

"Куёви ваҳшийларча хотини ва қайнонасини ўлдирган",- дейди гувоҳлардан бири. Унинг таъкидлашича, эркак аёлига 6 марта, қайнонасига 8 марта пичоқ санчган. 

Қўшниларидан бирининг маълум қилишича, аёлини бошқа эркак билан кўриб, рашк сабаб бу ишни содир қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

771
0