• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 марта 16:55

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг атоқли аёлларига давлат мукофотларини топширди — фото

Зулфия номидаги мукофот ҳамда бошқа орден ва медаллар билан тақдирланганлар тантанали равишда тақдирланди.

167
0
president.uz

Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, унда президент нутқ сўзлаб, мамлакатимиздаги барча аёлларни табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президентнинг 3 мартдаги фармонига кўра, 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. 4 март куни меҳнат фаолиятида ва ижтимоий ҳаётда юксак натижаларга эришган бир гуруҳ хотин-қизлар орден ва медаллар билан мукофотланди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.

"Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака тилайман. Сизга ҳаётдаги энг катта бойлик - оилавий бахт ёр бўлсин. Доимо фарзандларингиз, яқинларингиз меҳри, эл-юртимиз ардоғида бўлинг!," - деди давлат раҳбари.

Байрам муносабати билан "Ўзбекистон" саройида тантанали концерт дастури намойиш этилди.

167
0