• 12 279 сум
    13.71
  • 14 508 сум
    16.2
  • 159 сум
    0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 279 сум
    13.71
  • 14 508 сум
    16.2
  • 159 сум
    0.18
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 марта 2025

Қашқадарёда 10 та йигит ака-укани калтаклади — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

1050
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар бир нафар йигитни калтаклагани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё ИИББ расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 19:30 атрофида Чироқчи туманида жойлашган "Шаржаҳ" спорт комплексда шуғулланувчи фуқаролар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Оқибатда шу туманда яшовчи муқаддам судланган фуқаро Қ.О. тўққиз нафар шериклари билан ака-ука Ж.И. ва Ж.А.ни уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисмининг "а,б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда иштирокчиларнинг ўн нафарига нисбатан процессуал тартибда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

1050
0