• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 марта 2025

Тошкентда итлар ҳужум қилган одам вафот этгани айтилган хабар рад этилди

Пойтахтнинг Қорақамиш мавзесида 1966 йилда туғилган одам вафот этгани айтилган хабар тарқалди.

721
0
Ижтимоий тармоқ

Тошкентда бир тўда итлар ёки катта инсонга ҳужум қилгани ва шунинг оқибатида у фавот этгани айтилган хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ҳокимлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Бугун, 3 март куни, Қорақамиш мавзесининг 2/4-кварталида яшовчи 1966 йилда туғилган Л.У. вафот этди. Ўлим сабаби — ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги.

"Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган. Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз," - дейилади хабарда.

721
0