• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 февраля 16:21

Тошкентдан Жиддага учаётган самолёт фавқулодда Баҳрайнга қўнди

Бунга самолёт бортида бўлган 75 ёшли йўловчининг аҳволи оғирлашиб, инфаркт содир бўлгани сабаб бўлган.

297
0

Маълум қилинишича, UZS4003 Тошкент – Жидда рейси бортда юзага келган фавқулодда тиббий ҳолат сабабли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда "Air Samarkand” авиакомпанияси хабар қилди.  

Парвоз давомида 75 ёшли йўловчида такрорий инфаркт содир бўлган. Самолёт бортида бўлган шифокор беморнинг ҳаёти хавф остида эканлигини тасдиқлади.  

Ҳаво кемаси командири Таланов Роман Игоревич бошчилигидаги Air Samarkand экипажи тезкор қарор қабул қилиб, беморга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Баҳрайнга фавқулодда қўнишга қарор қилди. 

Бош борткузатувчи Шишкина Алена бошчилигидаги борт кузатувчилари шифокор билан биргаликда бортдаги тиббий қутилар ва ускуналар ёрдамида беморга биринчи ёрдам кўрсатди. Аэропортда бемор барқарор ҳолатда тез ёрдам бригадасига топширилган.  

Маълумот ўрнида, рейс тахминан 1 соат кечикиш билан Жиддага давом этади.

297
0