• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 3 февраля 10:18

Ушбу ҳафта ҳаво ҳарорати +15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет янги иш ҳафтасида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.

97
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бироз совуқ бўлиши сақланиб туради, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +8...+11 даражагача атрофида бўлади. Чоршанба ва пайшанби кунлари кечалари -3...0 даражагача, кундуз кунлари +12...+15 даражагача бўлиши кутилмоқда. Шимолда ҳарорат асосан кечалари -5...0 даражагача, кундуз кунлари +4...+9 даражагача бўлади.

Тошкентда 3-7-февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-4-февралда кечалари -2...0 даражагача, кундуз кунлари +8...+10 даражагача бўлади. Ҳарорат 5-7 февралда кечалари +1...+3 даражагача, кундуз кунлари +12...+15 даражагача аста-секин кўтарилади.

97
0