Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Cobalt ва Spark тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Беруний ва Элликқалъа туманлари оралиғидаги йўлнинг 4-Р Беруний–Бўстон йўналишида содир бўлган. Мазкур йўлнинг 37-километрида Cobalt қарама-қарши томонга чиқиб кетиб мазкур йўналишдан келаётган Spark билан тўқнашган.
Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида ҳайдовчилар воқеа жойида ҳалок бўлган ва Cobalt'да бўлган 2 киши шифохонага ётқизилган.