• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 сентября 2024

Дам олиш кунларида ёмғир ёғиши ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

467
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида 21 сентябрь – шанба куни баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади.

Шамол ўзгарувчан йўналишда бироздан ўртача тезликгача эсади, 21-22 сентябрда айрим ҳудудларда баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда 20-21 сентябрь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 22 сентябрда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат кечалари +14...+17 даража, кундуз кунлари +28...+31 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

467
0