• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 сентября 2024

Андижондаги мактабда кеч қолган ўқувчи қизлар жазо сифатида ўтириб-турғизилди — видео

Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолатга изоҳ берди.

13 сентября 2024
451
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижондаги мактабда ўқувчи қизларни ўтириб-турғизилаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 12 сентябрь куни Андижон шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида кузатилган.

Мактабнинг 10-“З” синфининг ўқувчилари соат 9:20 да мактабга келишганлиги, улар томонидан мунтазам дарсга кеч қолиш ҳолатлари кузатилаётганлиги боис мактабнинг маcъул ходими Д.Т. томонидан ўқувчилар тартибга чақирилган.

Ушбу ҳолат мактаб директори томонидан назоратга олиниб, ўқувчилар дарсларга киритиб юборилган ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан дарс жараёнлари 8:00 дан бошланиши ва ушбу вақтда ўқувчиларни мактабга келишларини таъминлаш зарурлиги юзасидан суҳбат олиб борилган.

Шунингдек, мактаб директори томонидан масъул ходим Д.Т.га ўқувчилар билан педагогик этика қоидаларига риоя этган ҳолда муносабатда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга нисбатан интизомий чора қўлланилди.

13 сентября 2024
451
0