• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 декабря 2020

“Ҳалол” тамаддихоналарга 3 йилга айрим солиқларда енгиллик берилади

Айрим йўналишга ихтисослашган умумий овқатланиш шохобчалари фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга солиқлардан озод қилинади.

682
0
uzbektourism.uz

Президентнинг Ўзбекистонда зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид фармони лойиҳаси эълон қилинди.  

Унга мувофиқ, “ҳалол”, “кошер” ва “веган” йўналишига ўрнатилган тартибда ихтисослашган умумий овқатланиш шохобчалари фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини 50 фоизини тўлашдан озод этилади.

2021 йил 1 январдан 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари:

—  ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида тўлайди;

—  юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

—  жойлаштириш хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилган жисмоний шахсларнинг кўчмас мулки бўлган объектлар жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

—  ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага кўра туризм объектларида намозхона ва таҳоратхоналарнинг бўлиши мажбурий этиб белгиланади.

682
0