Излаш
RUUZ

Жамият

Туризм объектларида намозхона ва таҳоратхоналарнинг бўлиши мажбурий этиб белгиланади

Бу борада тегишли фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди.

924views0replies
0

Facebook

Президентнинг Ўзбекистонда зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, келгусида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш йўлида бир қатор янги тартиблар ўрнатилади.
Жумладан, президент фармони лойиҳасига мувофиқ “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори бўйлаб жойлашган туризм инфратузилмаси объектларида диний амалларни бажариш (намозхона ва таҳоратхоналар) учун шарт-шароитлар яратиш мажбурий белгиланади.
Шунингдек, “Умра+Ўзбекистон” зиёрат туризми дастури доирасида саёҳатни амалга оширувчи йўловчилар учун Ўзбекистондан учиб кетишда пул тўланмасдан олиб чиқишга рухсат этилган юк оғирлиги қўшимча 10 килограммга оширилади.
924views0replies
0

Изоҳлар