• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 9 августа 2024

Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпиада чемпиони бўлди

Дўсматов финал баҳсида мезбон боксчи Билал Беннамани мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.

784
0
Ўзбекистон МОҚ

 Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони шарафига муяссар бўлган илк ўзбек боксчисига айланди.

Ҳасанбой Дўсматов чемпионлик жангида мезбон боксчи Билал Беннамани мағлуб этиб, Ўзбекистон делегациясига Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини тақдим этди.

Бу делегация учун 3-олтин медаль бўлди. Олимпиада баҳсларида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин 2 та бронза медаллари билан 18-ўринга кўтарилиб олди.

784
0