• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июля 2024

Тошкентда вояга етмаган қизига Malibu-2'ни бошқариш учун топширган она жавобгарликка тортилди

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилди.

387
0
Тошкент шаҳар ИИББ/ЙҲХБ

Тошкентда фуқаро вояга етмаган қизга автомашинани бошқариш учун топширгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган.

Унга кўра, вояга етмаган қизига автомашинани бошқариш учун топширган она (1981 йилда туғилган K.И.)га нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмига (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситасини бошқариш учун топширилиши) мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

387
0