• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 июля 2024

"Бахти Ташкентский" иши бўйича судланувчилардан бири вафот этди

60 ёшли Шукурали Қурбонов ҳукм эълон қилинганидан бир кун ўтиб вафот этди. Унга 8 йил 2 ой қамоқ жазоси тайинланганди.

1052
0
Олий суд

Аввал хабар берганимиздек, 19 июль куни товламачилик, фирибгарлик, баданга оғир шикаст етказиш ва бошқа жиноятларда айбланган Бахтиёр Қудратуллаев ва яна 36 нафар фуқарога нисбатан очилган жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни якунланди

Маҳкумлардан бири, Тошкент вилоятидан 60 ёшли Шукурали Қурбонов суд ҳукмидан бир кун ўтиб вафот этди. Унга ўткир миокард инфаркти ташхиси қўйилган. Бу ҳақда UzNews.uz'нинг Ички ишлар вазирлигидаги манбаси маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Шукурали Қурбонов Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланганди.

1052
0