• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 20 июля 2024

Сирдарёдаги "метан заправка" 30 млрд сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди

Мансабдор шахслар томонидан 11 млн куб метр табиий газ талон-торож қилинган.

345
0

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар қилишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Сирдарё туманида жойлашган «м.г.» МЧЖга қарашли АГТКШда жамият мансабдор шахслари «Автопилот-Про» русумли газни ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб, 20,5 млрд сўмлик 8,2 млн куб метр табиий газни ўғирлаган.

Шунингдек, Сирдарё туманидаги «С.А.л.» МЧЖга қарашли АГТКШда ўрнатилган ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 7,9 млрд сўмлик 3 млн. куб метр табиий газ талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.

345
0