• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 9 июля 2024

Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди

Бундан ташқари топилмалар орасида XI va XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия va Хитой тангалари ҳам бор.

483
0

Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортган. Чунки вилоятдан XI va XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия va Хитой тангалари топилган.

Мутахассислар фикрига кўра, XI асрга оидлиги айтилаётган қилич жангдан чиққан ҳолатда сақланган.  У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган.  Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ va қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.

Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган. Бақтрия тангаси 475-600 йилларга, Хитой тангаси эса XIX асрга оид. 

Тарихчи олим Шерали Қўлдошевнинг таъкидлашича, учта нодир китоб илм-маърифат,  фалсафа va тарихга оид бўлиб, унда ноёб илм битилган.

483
0