• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 23 мая 2024

Тошкентда ИИБ профилактика инспектори $5 минг пора билан ушланди

У хорижий фуқарога тан жароҳати етказган маҳаллий фуқарога жиноят иши қўзғатмасликни ваъда қилган.

233
0
Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, у ушбу пул маблағи эвазига, ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

233
0