• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 апреля 2024

Ўзбекистонда қайси соҳадаги ишчилар энг кўп маош олиши маълум бўлди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги жорий йилнинг биринчи чорагида фаолият турлари бўйича иш ҳақи кўрсаткичларини эълон қилди.

952
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг январь-март ойларида энг юқори иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида кузатилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳисоботида бу соҳалар ишчилари 13,2 миллион сўм маош олди.

Иш ҳақи бўйича ҳам кучли учликка ахборот ва коммуникациялар (11,7 миллион сўм) ҳамда транспорт ва сақлаш (7,3 миллион сўм) соҳалари кирди.

Шу билан бирга, биринчи чорак якунларига кўра саноат соҳасида 6,1 миллион сўм, савдо соҳасида 5,6 миллион сўм, қурилиш соҳасида 5,3 миллион сўм, турар жой ва озиқ-овқат хизматлари кўрсатиш соҳасида 4,2 млн сўм иш ҳақи тўланган.

Энг кам маошни санъат, кўнгилочар ва дам олиш (3,9 миллион сўм), таълим (3,4 миллион сўм) ва соғлиқни сақлаш (3,2 миллион сўм) соҳалари ходимлари олади.

952
0