• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 8 февраля 2024

Тошкентда 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

KIA ва Mаtiz ҳайдовчилари, Zeekr ҳайдовчиси ва йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.

785
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, Тошкент шаҳар Миробод туманида Zeekr автомашинаси иштирокида аянчли ЙТҲ акс этган видео ижтимоий тармоқларга сидирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 8 февраль куни тахминан соат 15:45 атрофида Миробод тумани Нукус - Миробод кўчалари кесишган чорраҳасида KIA, Mаtiz ва Zeekr автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида КIA, Matiz, ҳайдовчилари ва Zeekr автомашинасининг ҳайдовчиси ҳамда йўловчиси шифохонага олиб борилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

785
0