• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 7 февраля 2024

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги янги бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида маслаҳатчи Санкт-Петербургда иш бошлади.

180
0
"Дунё" АА

Абдураҳмон Маҳмудов Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги янги бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда. 

У 2019–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи бўлиб фаолият юритган.

Абдураҳмон Маҳмудов 2019 йилдан 2024 йилгача Санкт-Петербургдаги Бош консулликни бошқарган Алишер Бабаев ўрнига тайинланди.

Бош консулликнинг консуллик округига Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақалари киради. Булар қуйидаги 11 та ҳудудлар: Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангельск вилояти, Вологда вилояти, Калининград вилояти, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ненец автоном округи.

180
0