• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 января 2024

KazTransOil 2024 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзитини бир неча баробар оширади

2023 йилда транзит 154 минг тонна бўлган бўлса, бу йил 550 минг тоннагача оширилиши режалаштирилмоқда.

165
0
KazTransOil

2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади. Бу ҳақда KazTransOil АЖ хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ, январь ойида KazTransOil АЖ Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини етказиб беришни таъминлайди.

"KazTransOil АЖ магистраль нефть қувурлари тизими орқали Россия нефтини Ўзбекистонга юбориш 2017 йилда бошланган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 35,8 минг тоннани ташкил этди. 2019-2022 йилларда Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити бўлмаган. 2023 йилда KazTransOil АЖ Ўзбекистонга 154,3 минг тонна Россия нефтини етказиб берди", - дейилади хабарда.

165
0