• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 декабря 2023

Навоийда ичида ҳайдовчи ва 3 ёшли бола бўлган Cobalt'нинг газ баллони портлади — видео

Вояга етмаган бола шифохонада вафот этди. ИИБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

731
0
Навоий виляоти ИИБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Cobalt автомобилининг газ баллони портлагандан кейинги ҳолати акс этган видео тарқалди. Навоий вилояти ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг  24 декабрь куни соат 09:50 ларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги автотураргоҳда содир бўлган.

Фуқаро Ф.Д.нинг Cobalt'ига ўрнатилган "метан газ" баллони портлаб кетиши натижасида ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 ёшли вояга етмаган фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Аммо, вояга етмаган Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

ИИБ хабарида Ф.Д.нинг айни вақтдаги аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

731
0