• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 14 декабря 2023

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг бошқарув раҳбарияти янгиланди

Жамиятга раис, унга учта ўринбосар ҳамда янги бош муҳандис тайинланди.

685
0
UzNews.uz

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖда бир нечта тайинловлар амалга оширилди. 

Нарзуллаев Зуфар Ғиясович – "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси лавозимига;

Рахметов Хикматулла Нарзуллаевич – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;

Хасилов Хуснутдин Нуриддинович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси лавозимига;

Камилджанов Абдумалик Абдувахитович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;

Ризаев Элёр Абдумаликович – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг темир йўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Зуфар Нарзуллаев "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи, Хикматулла Рахметов эса раиснинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

685
0