• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 октября 2023

USAID Ўзбекистон халқи учун 14 млн доллар ажратади

Мазкур маблағ сил, эпидемия ва пандемия таҳдидлари, бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш ҳамда масъулиятли ва самарали маҳаллий бошқарувга сарфланади.

179
0
UzNews.uz

USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди. 

USAID администратори Саманта Пауэр АҚШнинг Ўзбекистон халқи билан ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш мақсадида бугун Ўзбекистон пойтахти Тошкентга келди. Ташриф давомида у қўшимча сармояларни, жумладан, глобал соғлиқни сақлаш, бошқарув ва иқтисодий ўсиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш учун қўшимча 14,2 миллион доллар ажратилишини эълон қилади.

Ушбу қўшимча ёрдам воситасида Америка Қўшма Штатлари USAID орқали қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилади:

Силга қарши кураш учун 3,2 млн доллар сармоя киритилади;

Эпидемия ва пандемия таҳдидларига қарши кураш учун 4 млн доллар сармоя киритилади;

Бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш учун 3,5 млн доллар сармоя киритилади;

Янада масъулиятли ва самарали маҳаллий бошқарув учун 3,5 млн доллар сармоя киритилади.

179
0