• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 сентября 2023

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болакайни пневматик қурол билан отиб қўйди

Операция жараёни 5 соат давом этган.

719
0

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Карнайчи» маҳалласида юз берган. Бу ҳақда "Бу кун" дастури хабар берди.

Аниқланишича, Абдуллоҳ исмли 5 ёшли болакай воқеа содир бўлган куни дадасини овқатланишга чақириш учун унинг олдига боради. Дадаси уйининг ёнидаги чорва моллари парвариш қилиш хўжалигида ишлаган.

Абдуллоҳнинг онасининг сўзларига кўра, гумонланувчи мактабнинг 7 ёки 8-синф ўқувчиси бўлган.

Шифокорларнинг хабарига беришича, операция жараёни 5 соат давом этган.

"Пневматик қуролнинг ўқи чап ўпкадан ўтиб, юракнинг чап қоринчасига кириб қолган. Юракни тўлиқ тўхтатган ҳолда, ўқни олиб ташладик. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши",- дейди шифокор.

Ҳозирда мазкур ҳолат Қўштепа тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

719
0