• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 июля 2023

Хивадаги буюм бозорида ёнғин бўлди — видео

Ёнғинга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

396
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Хивадаги бозорда ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати маълумот берди.

Бугун 24 июль куни соат 17:42 да Хоразм вилояти Хива шаҳар “Цангар” МФЙ Элобод кўчасида  жойлашган “Хива буюм бозори” ҳудудидаги кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинга 17:50 да етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва соат 20:10 да бартараф этилди. Ёнғин натижасида тахминан 1000 кв.м майдонда контейнер ва енгил типдаги савдо расталари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

396
0