• 12 074 сум
    37.07
  • 14 219 сум
    147.17
  • 161 сум
    1.24
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 074 сум
    37.07
  • 14 219 сум
    147.17
  • 161 сум
    1.24
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 июля 2023

Тошкент кўчаларида маймун сайр қилиб юрди

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

3893
0
t.me/Ecopoytaxt

Тошкент кўчаларида маймун сайр қилиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Ахборот хизмати изоҳ берди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман инспекцияси, ИИБ Экопатрул хизмати ходимлари билан биргаликда тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, цирк ходимлари томонидан маймун сайр қилдириб юрилган вақтда фуқаролар томонидан видеога олиниб ижтимоий тармоқларга тарқатилганлиги маълум бўлди.

"Ҳозирги вақтда маймун цирк ходимлари томонидан қафасга киритилган. Назорат остида. Фуқаролардан мазкур ҳолат юзасидан, хавотирга тушмасликларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.

3893
0