• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 29 мая 2023

Ушбу ҳафта ҳаво ҳарорати +37 даража бўлади

Синоптиклар ушбу ҳафта кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

361
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг текислик ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 29-31 май кунлари куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечалари +15...+20 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари иш ҳафтасининг бошидан сўнгги кунигача ҳаво ҳарорати +32...+37 даражадан +35...+37 даражагача аста-секин кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, шарқий йўналишдаги шамол бироз эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +32...+34 даража бўлади, ҳафта охирига келиб, +36...+37 даражагача кўтарилади.

361
0