• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 мая 2023

Қаршида "Жигули" ичидаги одам билан бирга ёниб кетди — видео

Марҳум 23 ёшли йигит экани айтилмоқда. Прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

840
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал четидаги йўлнинг олдида “Ваз-2106” русумли автомашина ёниб кетганлиги, автомашина ичидаги ҳайдовчи ўриндиғида инсон жасади борлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

840
0