• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 7 октября 2021

Намангандаги ЙТҲда 11 ёшли қизалоқ икки автомобиль орасида қолиб, вафот этди

"Москвич" ҳайдовчиси қиздан рулни олиб қочиб, Nexia-2 билан тўқнашган.

630
0
UzNews.uz

Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 4 октябрь куни соат 18:30 ларда Бурилма-Учқўрғон йўлида "Москвич-412" русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётган ҳайдовчининг ҳаракати вақтида 3-синф ўқувчиси мазкур автомобилнинг йўлига чиқиб юборган.

Натижада, хайдовчи ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 55 ёшли фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида, иккала автомашиналар орасида қолиб кетган 2010 йилда туғилган ўқувчи қиз оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

630
0