• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 февраля 2023

Сурхондарёда наркотик модда савдоси билан шуғулланган фуқаро 14 йилга қамалди

У 2 кг "опий"ни 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

210
0
Видеодан кадр

Аввалроқ ДХХ томонидан Сурхондарёда фуқаро 2 кг «опий» билан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълум қилинишича, Термиз туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро 2021 йилнинг сентябрь ойида Денов туманида тожикистонлик шахсдан 2 кг «опий» моддасини 14 минг АҚШ долларига сотиб олиб, уни мўмай даромад топиш мақсадида уйида сақлаб келган.

2022 йилнинг июнь ойида эса у Термиз шаҳри ва Термиз туманида яшовчи, 1983 ва 1986 йилларда туғилган 2 нафар таниши билан ушбу наркотик моддани шартли харидорга 40 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қолаверса, мазкур жиноят иши доирасида Термиз шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс ҳам мазкур ноқонуний ишга аралашганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан ушбу 4 нафар наркосавдогарлар ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

210
0