Поиск
RUUZ

Криминал

Қўшни давлатлардан мамлакатга олиб кирилган қарийб 19 кг наркотик моддаси мусодара қилинди

ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан бирга ўтказилган тадбирда, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

361views0replies
0

ДХХ

Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан мамлакатда гиёҳвандлик моддаларининг қатор савдосига чек қўйилди.
Хусусан, ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан Пахтачи туманидаги "Самарқанд мунтазам" ЙПХ масканида Spark автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада Ургут ва Оқдарё туманларида яшовчи, 1991 й.т. 2 нафар фуқаро кетаётганлиги маълум бўлиб, уларнинг ёнида 10 кг "опий" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди ва ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Улар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятида сотишни режалаштиришганлиги аниқланди.
Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Термиз туманида яшовчи, 1983 ва 1986 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро 2 кг. 60 гр "опий" моддасини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, улар Тожикистондан келтирилган ушбу гиёҳвандлик воситасини Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқародан 28 минг АҚШ долларига сотиб олганликлари аниқланиб, у ҳам ушланди.
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Бекобод-Гулистон” йўналишида ҳаракатланаётган Nexia автомашинаси Боёвут туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тожикистон фуқароси бўлган, 1964 й.т. шахс ёнида 1 кг "опий" гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, у мазкур наркотикни Қозоғистонга ўтказишни режалаштирган.
Фарғона шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. Тожикистон фуқароси эса ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи бўлган, 1992 й.т. аёл билан Сурхондарё вилоятининг Денов туманига бориб, Тожикистондаги наркосавдогардан 11 минг АҚШ долларига сотиб олинган 976 гр. “опий” ва 994 гр. “гашиш” гиёҳванд моддаларини контрабанда йўли билан мамлакат ҳудудига ўтказади. Сўнгра улар наркотик моддаларни олиб қайтаётган вақтларида Марғилон шаҳрида ДХХ Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Ёзёвон туманидан Марғилон шаҳри томон ҳаракатланаётган Lacetti автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1979 ва 1983 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар фуқаронинг ёнида Қирғизистондан олиб келинган 698 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
ДХХ Тошкент вилояти бўйича Бошқармаси ҳамда вилоят божхона Бошқармаси ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тожикистоннинг Сўғд вилояти Мастчоҳ туманида яшовчи, 1977 й.т. шахс 1 кг 961 гр “гашиш” моддасини шартли харидорга сотган вақтида қўлга олинди.
Бу йўналишда ДХХ Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан ҳам вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Янгиқўрғон туманида ҳаракатланаётган Cobalt автомашинаси тўхтатилиб, текширувдан ўтказилди.
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманганда яшовчи, 1966 й.т. фуқаронинг ёнида 968 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, у мазкур наркотик моддани Қирғизистондаги танишидан 7 минг АҚШ долларига сотиб олиб, учинчи шахслар имкониятлари орқали Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 14 кг 734 гр. “опий” ва 3 кг 923 гр. “гашиш” моддалари мусодара қилинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
361views0replies
0

Комментарии