• 12 012 сум
    32.29
  • 13 935 сум
    30.27
  • 166 сум
    1.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    32.29
  • 13 935 сум
    30.27
  • 166 сум
    1.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 30 января 2023

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди — фото

Шунингдек, Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

722
0
president.uz

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Маросимда Олий Мажлис палаталари, президент администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият арбоблари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

"Халқнинг фидойи фарзандлари хотирасини асраб-авайлаш, уларнинг хайрли ишларини эъзозлаш миллий қадриятларимиздир. Улар келажак авлодлар учун ибрат ва йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади. Бугунги тантанали маросим ана шундай юксак ҳурмат-эҳтиром тимсолига айланди. Қуръон оятлари ўқилди, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг халқимиз фаровонлиги ва манфаатлари йўлидаги тарихий хизматлари, олижаноб инсоний фазилатлари ҳақида сўз юритилди", -дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Қолаверса, давлат раҳбари Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифи чоғида Биринчи Президент музейини ташкил этиш ишлари билан ҳам танишди.

шунингдек, Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига гуллар қўйилди.

722
0