• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 января 2023

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлар яна тармоқдан узилади

"Ҳудудий электр тармоқлари" аҳолини электр энергияси учун пул тўланмаган тақдирда таъминотда узилишлар бўлишидан огоҳлантирди.

352
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

"Мазкур тизимнинг қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатда мавжуд тўлов тизимлари (Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз", - дейилади хабарда.

Огоҳлантирилишича, қарздорлариги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

352
0