• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 декабря 2022

Тошкент вилоятидаги "метан заправка"да содир бўлган оммавий муштлашувга изоҳ берилди

Маълум бўлишича, ҳолат ҳайдовчилар билан боғлиқ эмас. Муштлашув шу атрофдаги тўйга келган келин ва куёвнинг дўстлари ўртасида юз берган.

527
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Оҳангаронда, метан газ қуйиш шохобчасида бир гуруҳ йигитлар муштлашишаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ўрганишлар натижасида, воқеа автомобилларга газ қуйиш жараёни ёки у ерда навбат талашган ҳайдовчилар билан боғлиқ эмаслиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ҳолат Оҳангарон тумани «Шодмалик» маҳалласида ўтказилган тўй маросимида содир бўлиб, хонадонга меҳмон сифатида келган куёвнинг жўралари ва келиннинг синфдош дўстлари тадбирда ўзаро тортишиб қолганлар.

Шундан сўнг, улар тўй бўлаётган хонадон яқинида жойлашган, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари сабаб иш фаолиятида бўлмаган газ қуйиш шохобчаси ҳудудига ўтиб, бир бирлари билан уришиб, жанжаллашганлар.

Ушбу воқеа юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига бирор хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда, жанжалда иштирок этганларнинг барчаси ўрнатилган тартибда жиноят ишига жалб этилиб, туман ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси, 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

527
0