• 12 060 сум
    -45.78
  • 14 129 сум
    -103.27
  • 150 сум
    -2.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 060 сум
    -45.78
  • 14 129 сум
    -103.27
  • 150 сум
    -2.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 декабря 2022

Андижондаги содир бўлган ёнғинда уй эгасининг 3 нафар фарзанди ёниб кетди — видео

Ҳалок бўлганлар 5, 13 ва 15 ёшли болалар. ФВБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

606
0
Видеодан кадр

Андижон вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 22 декабрь куни соат 19:15 да Андижон шаҳар “Далварзин” МФЙ С.Абдулла 5-тор кўчаси 5-уйда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ўчириш вақтида 1982 йилда туғилган уй эгасининг фарзандлари: 2007 йилда туғилган Ш.Р., 2009 йилда туғилган Ш.Р., 2017 йилда туғилган Ш.M.ларнинг 100 фоиз куйган холда жасади топилган.

Ёнғинга 4 та ЁҚЭлар жалб этилган. Воқеа жойига қутқарувчилар 19:19 да етиб боришган. Ёнғин 19:22 да ўраб олиниб, 19:32 да ўчирилган.

Аниқланишича, ёнғиндан уйнинг 180 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник Ж.Каримов, вилоят ФВБ ТБХ навбатчи сменаси, шаҳар ФВБ бошлиғи подполковник И.Азизов, шаҳар ИИБ ТТГ аъзолари чиққан.

606
0