• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 декабря 2022

Тошкентда тез орада автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади

Видеорегистратор жамоат транспорти йўлакларидан фойдаланган ва бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетилган автомобилларни аниқлайди.

375
0
t.me/tshtxuz

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг маълум қилишича, жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.

"Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда бу бўйича тадбиркорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Тез кунларда ҳар бир автобусни видеорегистратор билан жиҳозлаб, йўл ҳаракати қоидаларини инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади”, — деди Тошкентбоев.

375
0