• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 декабря 2022

Электр энергияси таъминотига оид киритилган чекловлар 16 декабрга қадар давом этади

Таъминотдаги тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида пойтахт ҳудудларида электр энергиясига қўйилган чеклов давом этади.

308
0
Ҳудудий электр тармоқлари

Ҳаво ҳароратининг совиб кетиши ҳамда юқори истеъмол вақтларида Тошкент шаҳрига белгиланган истеъмол топшириғини бажариш, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар тўхтаб қолишининг олдини олиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол мувозанатини ушлаб туриш ҳамда таъминотдаги тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида пойтахт ҳудудларида туман ҳокимликлари билан келишган ҳолда аввал эълон қилинган электр энергияси таъминотига оид киритилган қисқа муддатли чекловлар декабрь ойининг 14, 15 ҳамда 16 саналарида ҳам амал қилишини маълум қиламиз, дея хабар бермоқда Ҳудудий электр тармоқлари АЖ матбуот хизмати.

Электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳар қандай муаммоли вазиятда “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖнинг тун-у кун фаолияти йўлга қўйилган 1154 қисқа рақамли Call-марказига қўнғироқ қилишингиз ёки “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ билан мулоқот каналининг администраторига @HET_admin ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз, дейилади хабарда.

308
0