• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 декабря 2022

Андижонда Matiz'ни бошқарган мактаб ўқувчиси ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Автомашинани бошқарган вояга етмаган мактаб ўқувчиси отасига тегишли бўлган Matiz'ни бошқаришга қизиққанлиги сабабли катта кўчага олиб чиққан.

679
0
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 22:30 атрофида отасига тегишли бўлган Matiz автомашинасини ҳайдовчилик гувоҳномасига этга бўлмаган 14 ёшли бола кўчага ҳайдаб чиқиб кетган.

Катта тезликда автомобилни бошқариб кетаётган болакай автомобилнинг рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четида турган юк автомашинасининг ўнг томон қисмига бориб урилган.

Ушбу ЙТҲ натижасида йўловчи сифатида кетаётган 14 ёшли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган. Автомашинани бошқарган вояга етмаган бола тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

"Дадамнинг автомобилини мишинга қизиққанлигим сабабли уни катта кўчага олиб чиқиб бошқаришгандим", — деди автомашинани бошқарган бола.

679
0