• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 декабря 2022

Тошкентда автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилади

Бунда жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шоҳобчалари истисно.

615
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, шаҳарнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Қайд этилишича, коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.

Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шоҳобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилмоқда.

615
0