• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 ноября 2022

НКМК конида портлатиш ишлари вақтида экскаватор машинисти вафот этди

Портлатиш ишлари олиб борилган вақтда тоғ жинслари кўчмаси сачраб тушиши оқибатида икки киши тан жароҳати олган.

325
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни "Навоий кон металлургия комбинатида нега ўлимлар сони ортмоқда" номли мақола ижтимоий тармоқларга тарқатилди. Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни “НКМК” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” конида портлатиш ишлари олиб борилган ҳудудда руда тошларни олиш ишлари билан шуғулланаётган ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасига тоғ жинслари кўчмаси сачраб тушиши оқибатида, кабинада бўлган машинист Ш.Ш тан-жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасида бўлган, машинист ёрдамчиси Т.М “бўйин ва ўнг қўл кафт соҳаси 1 ва 2-даражали куйиши тан-жароҳати олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган, дейилади хабарда.

325
0