• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 25 ноября 2022

Тошкентда “Turonbank” АТБ кассири ва масъул шахслари банкоматдаги пулларни талон-торож қилишди

Улар 10 дона банкоматдан қайтган маблағларни тегишли тартибда кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

357
0
Департамент

Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган “Turonbank” АТБга тегишли бўлган 10 дона банкоматлардан маълум бир миқдорда пуллар талон-торож қилинганлиги аниқланди.

“Turonbank” АТБнинг мурожаатига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу банк хизматлари маркази касса амалиётлари бўлими кассири Ж.Д. ва бошқа масъул шахслари банк хизматлари марказига қарашли 10 дона банкоматдан қайтган маблағларни тегишли тартибда кирим қилмасдан, сохта маълумотлар тузиш орқали жами 347,5 млн сўм ва 7 600 АҚШ долларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

357
0