• 12 129 сум
    37.79
  • 13 969 сум
    124.53
  • 148 сум
    -1.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    37.79
  • 13 969 сум
    124.53
  • 148 сум
    -1.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 октября 2022

Самарқандда автобус ҳайдовчиси ва икки кондуктори ўзаро муштлашишди

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

592
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда 4-5 нафар эркак муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 10 октябрь куни соат 16:30 да Самарқанд шаҳар Дахбед-Рудакий кўчалари кесишмасида йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж., 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори билан йўловчи олиш бўйича ўзаро тортишиб қолиб, жанжал юзага келган.

Жанжал давомида томонлар бир-бирларига тан жароҳатлари етказган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

592
0