• 12 159 сум
    -39.69
  • 14 239 сум
    -2.57
  • 158 сум
    1.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 159 сум
    -39.69
  • 14 239 сум
    -2.57
  • 158 сум
    1.31
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 октября 2022

Навоийда кон ишчиси ўзи бошқараётган хизмат автомобили ёниши натижасида вафот этди

Ишчи автосамосвалда тоғ жинсларини ташиётганида машина ёниб кетган.

596
0
UzNews.uz

Навоий вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:00 ларда Навоий кон-металлургия комбинати АЖ тасарруфида бўлган Марказий кон бошқармасига қарашли Автомобиль транспорти бошқармасида ҳайдовчи бўлиб ишловчи 1991 йилда туғилган Й.Ш. МКБнинг “Ауминзо-Амантой” кони ҳудудида ўзига бириктирилган “Белаз” автосомасвалда тоғ жинсларини ташиш вақтида, автосамосвалнинг олд чап ғилдирак шинаси ёрилиб, ёнғин келиб чиққан.

Натижада, ёнғин автосамосвал кабинасига ҳам ўтиб, ҳайдовчи Й.Ш. куйиш тан-жароҳати олган ва шифохонага ётқизилиб, 30 сентябрь куни вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги 2-сон ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, судга оид тиббий ва комиссион экспертизалар тайинланган.

596
0