• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 сентября 2022

Чилонзордаги дарахтларни кесган МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Август ойида ҳам айнан шу кўчада дарахтларни кесилиши сабаб туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди.

694
0

Аввалроқ, Чилонзор туманида Чилонзор кўчасида “DREAM HOUSE STROY” номли МЧЖга тегишли ер майдонидаги жами 58 дона ҳар ҳил турдаги манзарали ва мевали дарахтлар илдиз қисмлари билан биргаликда йўқ қилинганлиги ҳақида хабар бергандик. 

Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам айнан шу кўчада йўл кенгайтириш ишлари чоғида 100 га яқин кўп йиллик дарахтда шикастланиш хавфи аниқлангани ва бу аҳолининг норозилигига сабаб бўлгани ортидан туман прокурори ва ҳокими ишдан олинганди

694
0